09.01.2020 10:13
2528
Льорис машғулотларга қайтди

«Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льорис машғулотларга қўшилди, деб хабар беради Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, Льорис 2019 йил октябрь ойида АПЛнинг 8-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйинда (0:3) тўпни ушлаб олишга ҳаракат қилаётиб, ерга чап қўли билан ноқулай йиқилган ва тирсагидан жиддий жароҳат олган эди. Дарвозабон ушбу жароҳатдан сўнг операция қилинган.

Манбанинг хабарига кўра, франциялик дарвозабон 10 кун давомида тўлиқ тартибдаги машғулотларда қатнашмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар