08.01.2020 10:38
2526
Теглар
Неймар: «Ҳозир «ПСЖ» мен ўйнаган вақтлардаги энг кучли таркибга эга»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жамоанинг бу мавсумда Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

«Бу мавсумда бизда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имконияти бор. Ҳозир «ПСЖ» мен ўйнаган вақтлардаги энг кучли таркибга эга. Жамоа ҳеч қачон Чемпионлар Лигасини ютмаган ва биз барча совринлар учун курашамиз. Биз ўз кучимизни биламиз. Умид қиламанки, финалгача етиб борамиз», – деб Неймарнинг сўзларини келтиради Globoesporte.

Эслатиб ўтамиз, француз клуби ЕЧЛнинг 1/8 финалида «Боруссия» Д билан тўқнаш келади.

27 ёшли Неймар бу мавсумда «ПСЖ» таркибида 12та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар