08.01.2020 23:15
3095
Неймар: «Ибраҳимович билан бир жамоада ўйнашни истардим»

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар парижликларнинг собиқ форварди Златан Ибраҳимович билан бир жамоада тўп суришни хоҳлашини маълум қилди. Бу ҳақда Sport Mediaset хабар бермоқда.

«Ибраҳимович билан бир жамоада тўп суришни истардим», - дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport Mediaset. Бразилиялик футболчи шунингдек, имкони бўлганида Ромарио ва Зинеддин Зидан каби афсонавий футболчилар билан бир жамоада тўп суришни исташини айтди.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилнинг ёзидан буён «Пари Сен-Жермен» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Барселона»дан 222 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтиши, футбол тарихидаги энг қиммат трансфер саналади. 27 ёшли ҳужумчи парижликлар сафида 70 ўйинда майдонга тушиб, 60та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович «Пари Сен-Жермен» таркибида 2012 йилдан 2016 йилга қадар тўп сурган. Швециялик тўпурар ҳисобига 180 ўйинда 156та гол ёзиб қўйилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар