05.01.2020 10:36
4435
«Брешиа»нинг 19 ёшли ўйинчисига 4та гранд клуб қизиқмоқда

«Брешиа» яримҳимоячиси Сандро Тоналига бир қатор гранд клублар қизиқмоқда.

Жумладан, «Брешиа»нинг «Лацио»га қарши ўйинида Тоналини кузатиш учун «ПСЖ» скаутлари келишади, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира. 

«ПСЖ» спорт директори Леонардо 19 ёшли ўйинчини ёзги трансферлар ойнасида таркибга қўшиб олишни режалаштирган. Шунингдек, италиялик футболчига «Ювентус», «Интер» ва «Милан» ҳам қизиқмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар