04.01.2020 23:35
1272
«Аталанта» «Милан» ҳимоячисига қизиқмоқда

«Аталанта» «Милан» ҳимоячиси Маттиа Кальдара билан шартнома имзоламоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, бергамоликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини 25 ёшли италиялик футболчи ҳимоя чизиғини мустаҳкамлайди, деб ҳисобламоқда.

Кальдара бу мавсумда «Милан» таркибида бирорта ўйинда майдонга тушмади. Аввалроқ ҳимоячи тиззасидан олган жароҳати туфайли 6 ойни майдондан ташқарида ўтказган, октябрь ойида эса жароҳатидан тикланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар