03.01.2020 16:56
5985
Видалнинг «Барселона»га қўйган талаби рад этилди

Ла Лига ва испан футболчилари ассоциацияси қўшма комиссияси «Барселона»дан 2,4 миллион евро талаб қилган жамоа яримҳимоячиси Артуро Видалнинг сўровини рад этди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, сўровнинг рад этилишига сабаб, комиссия «Барселона» томонидан шартнома шартлари бузилмаган деб топилган. Шунчаки, «футболчи томонидан амалдаги шартнома шартлари нотўғри талқин қилинган», дея саналган.

Шундай қилиб, Видаль «Барселона»дан 2,4 миллион евро ундиришни истаса, энди фақат судга мурожаат қилиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Видаль «Барселона»ни 2,4 миллион евро миқдоридаги мукофот пулларини тўланмаганликда айбламоқда. Футболчининг ушбу қарорини клуб кескин рад этиб, буни “жамоадан кетиш учун сабаб” сифатида баҳоламоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар