Гиггз: «Погба – истеъдод, аммо у буни «МЮ»да доим ҳам кўрсатмаган»
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Райан Гиггз жамоа яримҳимоячиси Пол Погба ҳақида гапирди.
«Сульшер учун афсусдаман, чунки у доим Погба ҳақидаги саволларга жавоб беришга мажбур. Погба – истеъдод. Биз бу ҳақида доим айтганмиз, аммо у буни «МЮ»да доимий тарзда намойиш қилмаган.
Оле ҳозир соғлом бўлган футболчилар билан ишлаши мумкин. Лекин у Каррингтонда машғулот ўтказиш ўрнига кетиши мумкин бўлган, жароҳат олган ўйинчилар ҳақидаги саволларга доимий равишда жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Булар мураббийни безовта қилади», – деб Гиггзнинг сўзларини келтиради Goal.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар