30.12.2019 16:51
7868
Ислом Тўхтахўжаев «Шенянг Урбан» клубига ўтди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда Хитойнинг «TransferMarkt China» сайтининг твиттердаги саҳифаси хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг «Шенянг Урбан» клуби тарихидаги илк хорижлик футболчига айланди. 

«Шенянг Урбан» жамоаси якунланган мавсумда Хитой 2-лигаси ғолиби сифатида, Хитой 1-лигасига йўлланма олди ва бу мавсумда Хитой Суперлигасига чиқиш учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев «Локомотив» сафида 2012 йилдан 2019 йилга қадар тўп суриб, 8 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида 192 ўйинда 19та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар