25.12.2019 19:25
6135
Ўзбекистон олимпия жамоаси Ироқни бу сафар ҳам мағлуб этди

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида, Ироқ олимпия жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

БАА футбол ассоциацияси стадионида ташкил этилган ўйиннинг биринчи бўлими якунида Шерзод Насруллаев ва Миржаҳон Мираҳмадов томонидан киритилган голлар вакилларимизга танаффусга ҳисобдаги устунлик билан чиқишларини таъминлади. Ироқликларнинг дастлабки бўлимнинг қўшиб берилган дақиқасида киритган голи ҳисобни қисқартирди, холос.

 Учрашувнинг охирги дақиқаларигача ҳужумкор ўйин намойиш этган олимпиячиларимиз 87-дақиқада Ҳожиакбар Алижоновнинг голи эвазига бу сафарги ўртоқлик ўйинида ҳам ишончли ғалабага эришишди.

 Ўртоқлик учрашуви. БАА. 25 декабрь.
 Ўзбекистон U-23 - Ироқ U-23 3:1
 Голлар:
Шерзод Насруллаев (41), Миржаҳон Мираҳмадов (44), Ҳожиакбар Алижонов (87) - Мунтадар Саттор (45+1).

 Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ҳожиакбар Алижонов, Шароф Муҳиддинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Шерзод Насруллаев, Аброр Исмоилов, Ойбек Рустамов, Азиз Амонов, Достон Ибрагимов, Ҳусниддин Алиқулов, Ойбек Бозоров.

 Захира: Машҳур Муҳаммаджонов, Низомиддин Зиёвутдинов, Ислом Қобилов, Дилшод Саитов, Илҳом Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Ислом Кенжабоев, Санжар Қодирқулов, Бобур Абдихолиқов.

 Эслатиб ўтамиз, мазкур икки жамоа 22 декабрь куни ҳам ўзаро баҳс олиб боришган ва ўшанда ҳам олимпиячиларимиз 4:2 ҳисобида рақибдан устун келган эди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар