24.12.2019 17:24
3621
Mundo Deportivo: «Барса» ёзда Неймарни 180 миллион евро эвазига қайтариши мумкин

«ПСЖ» форварди Неймар 2020 йилнинг ёзида «Барселона»га қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар Неймарнинг ушбу мавсумдаги ўйин даражасидан келиб чиққан ҳолда, футболчини харид қилиш қарорини кўриб чиқишади.

«Барселона» ушбу мавсумнинг ёзида ҳам бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга интилганди, аммо Париж клуби Неймарни қўйиб юборишни истамади.

Кейинги ёзда эса Неймар ФИФА регламентидан фойдаланган ҳолда ПСЖни тарк этиши мумкин. Ташкилотнинг «Футболчиларнинг статуси ва ўтиш низоми»да кўрсатилган бандга кўра, футболчи 28 ёшга тўлса ва у бир клубда тўлиқ уч ва ундан кўп мавсум ўтказган бўлса, ФИФА футболчининг товон пули эвазига клубни тарк этиш ҳуқуқини автоматик тарзда тан олади» - дейилади манбада. 

Маълумотларга кўра, Неймарнинг товон пули 180 миллион еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар