21.12.2019 16:34
9846
Буффон «Ювентус»нинг янги етакчилари қаторига Роналдуни киритмади

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсида жамоадаги авлодлар алмашинуви ҳақида гапирди.

Янги етакчиларни санаб ўтаркан, посбон ҳужумчи Криштиану Роналдуни тилга олмади.

«Келажагим ҳақида бирор нарсани алоҳида кўрсатолмайман. Клубга ва жамоадошларимга ўз тажрибамни беришда давом этаман.

Ўз вақтида мен, Жоржо Кьеллини, Леонардо Бонуччи ва Андреа Барцальи билан ака-укадек эдик. Кийиниш хонасида ўзига хос муҳитни яратганмиз, у бизга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам берган. 

Ҳозир эса Миралем Пьянич, Пауло Дибала ва Гонсало Игуаин жамоанинг асосий етакчилари саналади», - деди Буффон.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар