20.12.2019 16:54
6872
Ҳоланд «МЮ» билан музокара ўтказиш учун Манчестерга етиб келди

«Ред Булл Зальцбург» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд бугун, 20 декабрь куни «Манчестер Юнайтед» билан трансферини муҳокама қилиш мақсадида Манчестерга ташриф буюрди. 19 ёшли норвегиялик футболчи билан музокараларда унинг отаси, собиқ футболчи Альф-Инге Ҳоланда ҳам иштирок этади. Бу ҳақда «Aftenbladet» нашри хабар бермоқда.

Ҳоланд учун курашда «Манчестер Юнайтед» фаворит эканлиги ушбу ҳафтада ойдинлашганди. «Қизил иблислар»нинг бу борадаги рақобатчилари «Боруссия», «РБ Лейпциг» ва «Милан» клубларидир.

Манкунианлар устози Оле-Гуннар Сульшер «Мольде»даги фаолияти давомида Эрлинг билан бирга ишлаган. Ҳоланд айнан 46 ёшли мутахассис қўл остида Норвегия клубидаги дебютини ўтказганди.

Маълумот учун, Ҳоланд ушбу мавсумда «Ред Булл Зальцбург» сафида барча турнирлардаги 22 ўйинда 28та гол киритиб, 7та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар