18.12.2019 08:28
2212
Неймар: «Мбаппе билан дўстмиз, ўртамизда рақобат йўқ»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Биз дўстмиз ва ҳар доим майдонда жамоа ғалабаси учун ҳамда гол уриш учун бир-биримизга ёрдам берамиз. Албатта, у – ўзгача иқтидорга эга йигит. Орамизда рақобат йўқ. Бизнинг муносабатларимиз дўстлик ва шериклик асосига қурилган», – деб Неймарнинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Неймар бу мавсумда Лига 1да 9та ўйин ўтказиб, 7та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Мбаппе эса 11та баҳсда 9та тўп киритиб, 4та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар