18.12.2019 21:08
18912
«Эл Класико» арафасида «Барселона»да можаро юз берди

«Барселона» ҳимоячиси «Реал»га қарши ўйиндан олдин, жамоа машғулотини ўзбошимчалик билан тарк этди.

ESPN хабарига кўра, бош мураббий Эрнесто Вальверде чилилик футболчини асосий таркибга киритмаган. Бу эса Видални дарғазаб қилган. Жамоадошлари уни тинчлантиришга уринган бўлса-да, Артуро ҳеч кимга қулоқ солмасдан машғулотдан кетиб қолган.

Corriere dello Sport хабарига кўра, энди Видал клуб раҳбарияти билан учрашиб, ўз тақдирига ойдинлик киритиб олмоқчи. 32 ёшли футболчи жамоага қанчалик керак эканини билишни истаяпти. Учрашув «Реал»га қарши ўйиндан сўнг юз беради. 

Бу мавсумда Видал барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Реал» ўйини 18 декабрь куни соат 23:55да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар