16.12.2019 23:08
7681
Теглар
Неймар: «Нима учун «ПСЖ»дан кетишим керак?»

«ПСЖ» клубининг бразилиялик ҳужумчиси жамоадан кетиш нияти йўқлигини айтди.

«Ҳақиқий Неймарни жуда кам одам билади. Фақат ота-онам ва дўстларим. Ҳақиқий Неймар жуда хотиржам ва бахтиёр. У оиласи ва дўстлари даврасида бўлишни ёқтиради.

Нима учун «ПСЖ»дан кетишим керак? (кулади). Шартномам яна 2 йил амал қилади, жамоа эса ўсиб бормоқда. Биз бу мавсумда кўпроқ соврин ютиб олиш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Бу мавсумдаги мақсад – Чемпионлар Лигаси. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишни ҳар доим мақсад қилганмиз», — деб Неймар сўзларини келтирмоқда L'Equipe.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар