15.12.2019 20:22
3787
Санжар Қодирқулов: «Эрон мураббийи ўзгарган? Биз ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз»

Ўзбекистон U-23 жамоаси етакчиларидан бўлган Санжар Қодирқулов Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан Tribuna.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.

Қодирқулов миллий жамоадаги ўйинлари унинг ўзига бўлган ишончини орттиргани ҳақида гапирди: «Бизда яхши жамоа йиғилганини кўряпсиз, буни ўзимиз ҳам ҳис қилиб турибмиз. Олдимизга қўйилган вазифанинг жиддийлигини биламиз ва уни бажаришга тайёрмиз.

Бу йигитлар билан анчадан бери бирга ўйнаймиз. Карленич (яъни Вадим Абрамов) мени миллий жамоага чақиришидан аввал доим шу йигитлар билан йиғинларда қатнашганмиз. Миллий жамоадаги ўйинларим ўзимга бўлган ишончни оширди. Чемпионатга яхши кайфиятда йўл оляпман.

Эрон мураббийи ўзгарибди? Биласизми, биз аввало ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаяпмиз, рақиб ҳақидаги маълумотларни эмас. БААдаги йиғинларда ҳам асосан жисмоний ҳолат устида ишлаймиз. Албатта, мураббийлар рақиб ҳақида ҳам маълумот беришади»,— дейди Санжар Қодирқулов Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.

«Бунёдкор» футболчиси ҳисобланган Санжар Қодирқулов Яман ва Сингапурга қарши ўйинлар учун тайёргарлик вазифасини ўтаган йиғинга аввалига чақирилмаган ва миллий жамоанинг олимпия жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг Абрамов томонидан бош жамоага жалб қилинганди. Қодирқулов Яманга қарши дебют ўйинида ўзининг миллий жамоа сафидаги биринчи голини ҳам урганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар