15.12.2019 21:03
3101
Ойбек Бозоров: «Олимпиадага бир қадам қолди...»

Ўзбекистон U-23 жамоаси яримҳимоячиси Ойбек Бозоров Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан ушютирилган маросимдан сўнг ОАВ учун интервью берди. «Насаф» футболчиси олимпиадага чиқиш учун бир қадам қолганини айтди.

«Олимпиадага йўлланма олиш орзу эмас, мақсадимиз. Бу мақсадга эришишга бир қадам қолди. Йўлланмани қўлга киритишга кучимиз етади. «Насаф»даги шерикларим? Албатта, битта клубда бирга ўйнаётганлар бир-бирини яхшироқ тушунади, аммо қолган йигитлар билан ҳам майдонда яхши келишамиз. Яримҳимояда рақобат бор ва бу жуда яхши»,— деб Бозоровнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар