15.12.2019 20:04
3443
Ислом Қобилов: «Бизни дуо қилишингизни сўрайман»

Тошкентдаги «Ramada» меҳмонхонасида Ўзбекистон U-23 жамоасини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди. Маросим тугагач, футболчилар ОАВ учун интервью беришди.

Жамоа сардори ҳисобланган «Бунёдкор» ҳимоячиси Ислом Қобилов мусобақада мухлисларнинг кўмаги зарур эканини айтди:

«Сардор сифатида ўйнаш масъулиятини ҳис қиляпман. Бу ўз навбатида ёқимли ҳам. Мухлисларга нима дейман? Барчангиздан бизни дуо қилишингизни сўрайман. Бу энг муҳими»,— деб Ислом Қобиловнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Любинко Друлович мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 жамоаси Таиланддаги Осиё чемпионатидан аввал БААда йиғин ўтказади. У ерда бир қатор ўртоқлик ўйинларида қатнашган жамоа 9 январда Эронга қарши ўйин билан мусобақани бошлайди. 12 январда ўзбекистонлик футболчилар Хитой билан, 15 январь куни Жанубий Корея билан ўйнайди. Ушбу мусобақада совриндор бўлган учта жамоа Токио олимпиадасига йўлланма олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар