15.12.2019 20:58
4513
Бобур Абдухолиқов: «Абрамовнинг коинотга биринчи чиқиш ҳақидаги гапини эшитганман»

Ўзбекистон U-23 жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Осиё чемпионатига кетиш олдидан ўтказилган маросимдан сўнг Tribuna.uz мухбирининг саволларига жавоб берди.

«Осиё чемпионати олдидан жамоада кайфият яхши. Тошкентдаги йиғин самарали ўтди деб ўйлайман, бу йиғинда кунига икки маҳалдан шуғулландик. Худога шукур, ҳеч ким жароҳат олмади. Эронга қарши илк ўйинимизга бор кучимиз билан майдонга тушишга тайёрмиз.

Мендан гол кутишаётганини биламан ва халқимизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Ҳа, Эрон билан ўртоқлик ўйинида гол ургандим, аммо расмий ўйин бошқача. Бунинг устига Эронга қарши чемпионатдаги илк ўйинимизни ўтказамиз. Биринчи ўйин доим қийин бўлган. Абрамовнинг қоинотга биринчи бўлиб чиқиш ҳақидаги гапини эшитганман. Насиб бўлса, биз ҳам олимпиадага илк марта чиққан жамоага айланамиз»,— деб Абдухолиқовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар