14.12.2019 17:53
8509
«Барселона» футболчиси нопрофессионаллик қилиб, жароҳатини оғирлаштирди

«Барселона» яримҳимоячиси Артур жароҳатдан тикланиб олиш жараёнига нопрофессионалларча ёндашиб, панд еди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи чов жароҳати туфайли 2 ойдан бери даволанмоқда.

AS хабарига кўра, 23 ёшли Артур сафга қайтишга яқин эди, аммо қорда сноубордда учишга қарор қилган. Натижада унинг жароҳати оғирлашиб, майдонга қайтиш муддати узайган.

Бу мавсумда футболчи «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар