13.12.2019 20:41
7055
Неймар яна «Барселона» билан судлашмоқчи

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар собиқ клуби «Барселона» ундан қарздор эканига ишончи комил.

El Mundo хабарига кўра, футболчи Каталония клуби таркибидаги сўнгги мавсумда ўзига берилиши лозим бўлган 3,5 млн еврони олмаганини таъкидламоқда.

Аввалроқ Неймар «Барселона» билан 43,6 миллион евро қарз бўйича судлашган, аммо клубга қайтмоқчи экани туфайли аризасини қайтариб олган эди. Ёзда унинг трансфери амалга ошмади ва футболчи «ПСЖ» клубида қолди. 

Неймарнинг таъкидлашича, «Барселона» 3,5 млн еврони беришга рози бўлган, аммо ваъдасини бажармаган. Энди у яна судга мурожаат этишни режалаштирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар