12.12.2019 17:58
12412
Неймар нега пенальти тепиш ҳуқуқини Каванига берганини тушунтирди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Галатасарой»га қарши ўйинда нега пенальти тепиш ҳуқуқини жамоадоши Эдинсон Каванига берганини тушунтирди. Ваҳоланки, бразилиялик футболчи жамоадаги асосий пенальтичи эди.

«Футболда шахсиятпарастликка ўрин йўқ, бу жамоавий ўйин. Менимча бу пенальти Эдинсонга кўпроқ керак эди. Якунда барча ҳужумчиларимиз гол урди, жумаладан Кавани ҳам. Ҳамма бахтиёр», - деб Неймар сўзларини келтирмоқда Get French Football News.

Аввалроқ, Кавани «ПСЖ» клубининг асосий таркибидаги ўрнини йўқотгани сабабли, жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар