12.12.2019 11:59
3774
Гасперини: «Ишонишдан тўхтамадик ва тарихга кирдик»

«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган «Шахтёр»га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Учинчи голгача бўшаша олмадим. Биз буни Бергамо шаҳри, мухлисларимиз ва бутун Италия футболи учун қилишдан хурсандмиз. Ўйинчилар уддалашди. Бизнинг ўйин услубимиз Европада муваффақият келтириши мумкинлигини кўрсатдик.

Ишонишдан тўхтамадик, чунки бизда тарихга кириш имконияти бор эди. Бундай имкониятлардан фойдаланиш керак ва биз буни энг яхши йўл билан бажардик», – деб Гасперинининг сўзларини келтиради  УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасида қатнашмоқда ва дебют мавсумидаёқ гуруҳдан чиқишни уддалади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар