11.12.2019 20:44
11458
Англиянинг уч клуби Мбаппе ва Неймар хизматига қизиқиш билдирмоқда

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва Неймар инглиз топ-клубларининг қизиқиш доирасига тушиб қолган.

Le Parisien хабарига кўра, «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Челси» ҳужумкор дуэт билан шартнома имзоламоқчи.

Неймарнинг трансфери 180 млн еврога, Мбаппеники 200 млн еврога баҳоланяпти. Аммо «ПСЖ» катта эҳтимол билан Килианни сотмайди.

Аввалроқ, Мбаппе парижликлар билан янги шартнома имзолашдан бош тортаётгани ва фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар