10.12.2019 17:11
8819
Теглар
ПСЖ Неймар бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ёзги «трансферлар ойнаси»да бразилиялик ҳужумчиси Неймар бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи, дея хабар беради «Marca» нашри.

«27 ёшли юлдуз ушбу мавсум якунигача Парижда қолади, аммо унинг Францияни тарк этиши борасидаги фикри ўзгаргани йўқ. Шу боис, ПСЖ раҳбарияти Неймарга 180 миллион евродан кам бўлмаган таклиф бўлса, уни бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр» - дейилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ушбу мавсумда Франция чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 6та голига муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар