10.12.2019 18:28
2740
«Болонья» «янги Балотелли» билан кучаймоқчи

«Эвертон» ҳужумчиси Мойзе Кен қишда «Болонья»га ўтиши мумкин.

Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира хабарига кўра, «Болонья» раҳбарияти ёш ҳужумчини ижарага олиш таклифи билан инглизларга мурожаат қилган. «Ириска»лар эса бунга қарши эмас.

Италияда «янги Балотелли» лақабини олган Мойзе шу йил ёзда «Ювентус»дан «Эвертон»га ўтган эди. Аммо 19 ёшли футболчи ҳозирча Англияда ўзини намоён қилолмади ва 13та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Кеннинг «Эвертон» билан имзолаган шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ, унинг хизматига «Милан» ва «Рома» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар