07.12.2019 18:43
2755
Бартомеу: «Барса»нинг мақсади – 6та совринни қўлга киритиш»

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг бу мавсумдаги мақсадини айтди.

«Чемпионатда ғолиб чиқишни ҳар доим мақсад қилиб оламиз. Бу мусобақага ҳар йили жиддий эътибор қаратамиз.

Чемпионлар Лигаси – «Барселона» учун муҳим турнир, унга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Мақсадимиз – барча совринларни қўлга киритиб, секстет (6та соврин) қайд этиш. Буни 10 йил олдин уддалаганмиз», – деди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йили Пеп Гвардиола қўл остидаги «Барселона» Испания чемпионати, Кубоги, Суперкубоги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублараро жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, секстет қайд қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар