26.11.2019 15:22
14980
Теглар
Собиқ футболчи: Погба «МЮ»да бошқа ўйнамайди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Алан Бразил клуб яримҳимоячиси Поль Погба энди ҳеч қачон клуб либосида майдонга тушмаслигини айтиб ўтди.

«Менга айтишдики, Поль Погба энди «МЮ» учун битта ҳам ўйин ўтказмайди. Бу тасодифий кишидан келган тасодифий хабар эмас — мен бу одамни яхши танийман, у «Манчестер Юнайтед»да нималар бўлаётганидан жуда яхши хабардор.

У менга шундай ёзди: «Бу маълумот жуда жиддий одамдан — Погба энди «Юнайтед» либосида битта ҳам ўйин ўтказмайди». Бу хабарни турлича қабул қилиш мумкин, мен унга бу хабарни ким етказганини билмайман, фақат унинг сўзларини тарқатяпман. Мен яқинда Погба билан ҳозир нима бўлаётгани, у ҳозир қаердалигини ўйлаган эдим», дея Бразилнинг сўзларини келтирмоқда talkSport.

Жароҳати туфайли таътилда бўлган Погба ўтган ҳафтада баскетбол ўйнаётгани тасвирланган видеосини ижтимоий тармоққа жойлаштирганди. Унинг бу ҳаракати эса мухлисларнинг танқидларига учраганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар