26.11.2019 18:43
2186
Теглар
Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасида иштирок этган ўзбекистонлик шахматчилар тақдирланди

28 октябр – 6 ноябр кунлари Туркиянинг Чорум шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар орасида Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси ўтказилди.

38 давлатдан 44 жамоа, умумий ҳисобда 300дан ортиқ спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон миллий жамоаси шахматчилари Озарбойжон миллий жамоасидан кейин иккинчи ўринни эгалладилар. Учинчи ўрин Беларус миллий жамоасига насиб қилди.

Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини Халқаро тоифадаги гроссмейстерлар – Абдусатторов Нодирбек, Синдаров Жавоҳир, ФИДЕ спорт устаси Касимов Али, Мадаминов Муҳиддин, ФИДЕ спорт устаси Омонова Умида ҳимоя қилишди. Уларга Юлдашев Сайдали мураббийлик қилди.

Спортчиларнинг мусобақада қатнашиш харажатлари Рақамли иқтисодиётни қўллаб қувватлаш «Рақамли ишонч» фонди томонидан молиялаштирилди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Осиё Шахмат федерацияси президенти Шайх Султон бин Халифа Ол Наҳаён Ўзбекистон миллий жамоасини муваффақият билан қутлаб, табрикнома йўллади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар