25.11.2019 08:34
9758
Стерлинг фақат бир шарт билан шартномасини узайтиришга рози

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр, фақат бир шарти бор, деб ёзади The Sun.

Манбанинг хабарига кўра, Хосеп Гвардиола жамоа билан узоқ йиллик шартнома тузса, Стерлинг ҳам клубда қолади. Агар Гвардиола жамоани тарк этадиган бўлса, Стерлинг ҳам кетади.

Маълум бўлишича, 24 ёшли футболчи «шаҳарликлар» билан янги шартнома тузса, ҳафтасига 450 минг фунт маош олади.

Маълумот учун, Стерлингнинг «Сити» билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар