22.11.2019 17:41
4739
«Турон» А Про-Лигага чиқди

Б Про-Лиганинг Шарқий ва Ғарбий минтақаси ғолиблари ўртасида А Про-Лигага ўтиш турнири якунланди.

Финалда Яйпаннинг «Турон» клуби «Зомин» билан дуч келди. Ўйинда яйпанликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, А Про-Лигага бериладиган ягона йўлланмани қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, А Про-Лигадан Олтиариқнинг «Ифтихор» клуби тушиб кетган.  

А Про-Лигага ўтиш турнири
20 ноябрь
1/2 финал
ТУРОН – ЯНГИЕР 2:1 (қ.в.)
ЗОМИН - ЛОКОМОТИВ-БФК 7:1 

Финал
22 ноябрь
ТУРОН – ЗОМИН 3:2
Голлар: Фарруҳ Ҳожибеков 24' (0:1), Достон Тошматов 39' (0:2), Ёдгор Назаров 80' (1:2), Ёдгор Назаров 83' (2:2), Асилбек Қаюмов 107' (3:2).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар