20.11.2019 12:38
7099
Гиггз: «Ватан жамоасини Еврога олиб чиқиш – мен учун бундан яхши нарса йўқ»

Уэльс бош мураббийи Райан Гиггз Евро-2020 саралашининг сўнгги туридан ўрин олган Венгрияга қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдириб ўтди. Маълумот ушбу баҳсдаги ғалабадан сўнг Уэльс Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

«Йигитлар қатъият ва маҳорат кўрсатишди. Улар қарсакларга лойиқ эдилар.

Миллий жамоага келганимдан сўнг ёш футболчилар билан жуда яхши ишладик, аммо мувозанатни сақлашимиз керак – тажрибали футболчиларсиз муваффақиятга эриша олмаймиз. Мен футболчилардан яна ўша тоғга чиқишни сўрадим, улар буни амалга оширдилар. Биз ажойиб ўйнадик.

Мамнунман, нафақат мен, балки мураббийлар, ходимлар, футболчилар ва бутун мамлакат. Биз буни биргаликда бажардик. Ўз миллий жамоамизни йирик халқаро мусобақага олиб чиқдик, мен учун бундан яхши нарса йўқ», – деб Гиггзнинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар