17.11.2019 09:48
4183
Неймар «Реал» билан ўйинда майдонга тушиши мумкин

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар Лигаси доирасида 26 ноябрь куни «Реал»га қарши ўтадиган баҳсда майдонга тушиши мумкин, деб хабар беради Marca.

Бразилиялик футболчи ҳозирда тикланишнинг сўнгги босқичини ўтказмоқда. «ПСЖ» Неймарнинг 22 ноябрь куни «Лилль» ва ундан кейин «Реал»га қарши ўйинларга тайёр бўлишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 13 октябрь куни миллий жамоа таркибида Нигерия билан ўртоқлик ўйинида (1:1) тиззасидан жароҳат олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар