13.11.2019 19:00
4907
Dubai Cup-U23: Ўзбекистон Ироқ ўйинида жанговар дуранг қайд этилди

Бирлашган Араб Амирликларида бошланган «Dubai Cup» турнирида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўзининг дастлабки учрашувини ироқлик тенгқурларига қарши ўтказди, дея хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Голларга бой ўтган учрашувда вакилларимиз Ироқ олимпия терма жамоаси билан 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. Друлович бошқарувидаги жамоамизнинг голларига Достон Ибрагимов (2та) ва Нурилло Тўхтасиновлар муаллифлик қилишди.

Dubai Cup-U23. 13 ноябрь

БАА Футбол Ассоциацияси стадиони

Ўзбекистон ОТЖ –  Ироқ ОТЖ - 3:3

Голлар: Достон Ибрагимов (21, 64), Нурилло Тўхтасинов (28) - Омар Абдулраҳмон (4), Ҳусайн Жаббор Аббуд (62), Муҳаммад Қосим Нассиф (85).

Ўзбекистон U-23: 12. Низомиддин Зиёвутдинов, 2. Ислом Қобилов, 6. Азиз Ғаниев, 8. Нурилло Тўхтасинов, 10. Бобир Абдихолиқов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Ҳусниддин Алиқулов, 19. Илҳом Алижонов, 20. Шаҳбоз Жўрабеков, 22. Достон Ибрагимов, 23. Ойбек Бозоров. 

Захира: 21. Машхур Муҳаммаджонов, 3. Шароф Муҳиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Дилшод Саитов, 7. Остон Ўрунов, 11. Миржаҳон Мираҳмадов, 13. Шерзод Насруллаев, 14. Аброр Исмоилов, 16. Азиз Амонов, 17. Ислом Рашидхонов, 24. Асад Собиржонов, 31. Иброҳим Йўлдошев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар