07.11.2019 18:28
2528
Теглар
Льорис жарроҳлик амалиётидан ўтди ва келаси йили қайтади

«Тоттенҳэм» дарвозабони Уго Льорис жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтди, деб хабар беради клуб матбуот хизмати.

Футболчи АПЛ 8-туридан ўрин олган «Брайтон»га (0:3) қарши ўйинда ноқулай тарзда йиқилиб, чап елкасидан жароҳат олган эди. Шундан сўнг у жарроҳлик столига ётиб, амалиётдан муваффақиятли ўтди.

Энди у 2020 йил январь ойигача соғлиғини тиклаш билан машғул бўлади.

32 ёшли посбон 2012 йилдан бери «Тоттенҳэм» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу мавсумда у 9та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ўтказиб юборган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар