04.11.2019 20:46
5352
А Серия клуби Ибраҳимовичга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилди

«Болонья» клуби «Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович трансфери устида ишламоқда.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг хабарига кўра, Италия клуби ҳужумчи билан 1,5 йиллик шартнома имзолаш ниятида. 38 ёшли футболчининг шу давр ичидаги маоши 6 млн еврони ташкил қилади, клуб ҳомийлари бу қийматнинг учдан бирини тўлашга тайёр.

Хабар қилинишича, томонларнинг дастлабки музокаралари муваффақиятли бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар