03.11.2019 11:33
1657
«Интер» - сафардаги барча ўйинларда ғалаба қозонган «кучли бешлик» чемпиоанатларидаги ягона клуб

Италия А Серияси 11-турида «Интер» сафарда «Болонья» клубини мағлуб этди.

Ушбу муваффақият «Нерадзуррилар»нинг А Серия доирасидаги сафарда қўлга киритган кетма-кет 6-ғалабаси бўлди.

Бунгача Антонио Конте жамоаси «Кальяри» (2:1), «Милан» (2:0), «Сампдория» (3:1), «Сассуоло» (4:3) ва «Брешия» (2:1) клубларини меҳмонда мағлуб этганди.

Натижада «Интер» сафардаги барча ўйинларда ғалаба қозона олган Европа «топ-5» чемпиоанатларидаги ягона клуб бўлди. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар