03.11.2019 18:48
1527
А Серия. «Аталанта» ўз уйида ютқазиб қўйди

Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган «Аталанта» – «Кальяри» ўйини якунланди. Унда кутилмаганда майдон эгалари мағлубиятга учрашди. Эътиборлиси, баҳснинг 39-дақиқасида бергамоликлар майдонда камчилик бўлиб қолишди.

Бу ғалабадан сўнг «Кальяри» очколари сонини 21тага етказиб, «Аталанта»га етиб олди. Жамоалар турнир жадвалида 4-5-ўринларни эгаллаб туришибди.

А Серия, 11 тур
Аталанта – Кальяри 0:2 
3 ноябрь, «Адзурри д′Италия»
Голлар: Пашалич (33, автогол),  Олива (58).
Аталанта: Голлини, Госенс (Хейтебойер, 46), Толои, Гимшити, Кастань, Иличич, Пашалич, Гомес (Малиновски, 46), Фройлер, Паломино, Муриэль (Бэрроу, 78).
Кальяри: Ольсен, Клаван, Каччаторе, Ликояннис, Пизакане, Олива, Рог (Нандез, 71), Кастро (Ионита, 88), Наингголан, Жоао Педро, Симеоне (Серри, 84).
Огоҳлантиришлар: Рог (15), Ликояннис (25), Олива (56), Малиновски (67).
Четлатиш: Иличич (39).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар