02.11.2019 15:46
2667
Эрнесто Вальверде: «Неймарни қайтариш учун шартномам шартларини ўзгартиришни ҳеч ким таклиф қилгани йўқ»

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Жерар Пикенинг Неймарни «ПСЖ»дан «Барса»га қайтариш учун маошининг камайтирилишига тайёрлиги ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

«Бу ҳақда хабарим йўқ эди. Тўғрисини айтганди, менга ҳеч ким Неймарни қайтариш учун шартномам шартларини ўзгартиришни таклиф қилгани йўқ. Неймар «ПСЖ»га ўтаётганда ҳам, «Барса»га қайтиш имконияти пайдо бўлганида ҳам.

Пикенинг Дэвис Кубоги билан чалғиб қолишидан қўрқмайманми? Йўқ, теннис турнири Жерар учун янгилик эмас. Пикенинг ўйини ёмонлашса ёки диққат-эътиборини йўқотиб қўйса, ўшанда мен хавотирланишим мумкин» - дея жавоб қайтарди Каталония клуби устози. 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар