31.10.2019 16:35
3077
Пике: «Неймар учун «Барселона» эшиги очиқ»

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг қайтишига жамоа қарши эмаслигини айтди.

«Неймарнинг қайтиши? Футболда ҳар нарса юз бериши мумкин. Биз унга олтин қафасга бораётганини айтган эдик. Аммо эшигимиз унга ҳар доим очиқ. Унинг қайтиш нияти борлиги ҳақида кўп гаплар бўлди, улар – ҳақиқат. Биз Бартомеуга юзланиб, Неймарнинг қайтиши молиявий фэйр-плей қоидаларига мос келмаса, ҳатто шартномамиздаги тўловларни кечиктиришга ҳам розилигимизни айтганмиз», - деб Пике сўзларини келтирмоқда Marca.

Бу мавсумда 27 ёшли Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар