30.10.2019 21:01
3861
Теглар
Англияда «VAR»нинг мукаммал тизими пайдо бўлади

Англия Премьер-Лигаси раҳбарияти ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизими дастурий таъминотини мукаммаллаштиришни режалаштирмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, VAR технологиясини ишлаб чиқарадиган Hawk Eye компанияси янги тизим устида ишламоқда. У офсайдни аниқлашда тезкорлик ва аниқлик даражасини ошириб, ҳакамлар ишини анча енгиллаштириши керак.

Янги тизимни жорий қилиш учун видеокамералар сони оширилади. Улар ёрдамида ҳар бир футболчининг ҳаракатлари кузатиб борилади. Янги тизим VAR нархининг ошишига олиб келади.

Режага кўра, видео-ёрдамчилар офсайдни аниқлаш учун бир неча секундни сарфлашади. Бунда вақт анча тежалади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар