29.10.2019 21:14
2563
Теглар
Гиггз Сульшерни қўллаб-қувватлади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Райан Гиггз клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни қўллаб-қувватлади.

«МЮ»га ижодкор ўйинчи етишмаяпти. Энг яхши ўйинлар кучли жамоаларга қарши бўлгани бежиз эмас. Мудофаада ўйнайдиган жамоани мағлуб этиш ҳамиша қийин бўлган.

Оле қилган трансферлар ҳозирча жуда яхши. Аарон Ван-Биссака, Дэниел Жеймс ва Ҳарри Магуайр ёмон ўйнашмаяпти.

Унга бошқа мураббийларга берилган пулни ажратинг. Яна 5-6та ўйинчи олишимиз керак, ўшанда ҳақиқий фарқни кўрамиз.

Сульшерга вақт керак. У келажакка умид қилади ва шу билан бирга ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Бу қийин», – деб Гиггзнинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар