29.10.2019 10:48
6298
Буффон «ПСЖ»га ўтиши ва «Ювентус»га қайтиши сабаблари ҳақида гапирди

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон «ПСЖ»га ўтишга қандай қарор қилгани ҳақида гапирди.

«Мен «ПСЖ»нинг молиявий ва спорт бўйича таклифларидан воз кеча олмадим. Чунки деярли фаолиятини якунлашга қарор қилган 40 ёшли футболчи бундай клубдан таклиф олганида, ғурурга сабаб бўлади.

«Йўқ» деб айтолмадим, чунки мен ўзимни синаб кўришни ва қизиқарли тажриба олишни хоҳладим. Қайтишимнинг асосий сабаби, бир куни мен «Бу ерда 41 ёшимда нима қиляпман?» деб ўйладим.

Кейин менинг оилам Италияда яшарди. «Ювентус»дан таклиф келганида ўйлаб ҳам ўтирмадим», – деб Буффонннинг сўзларини келтиради RMC Sport Italia 1.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар