27.10.2019 14:09
10967
«Реал» Погба учун Бэйл ва қўшимча пул бермоқчи

«Реал» «Манчестер Юнайтед» ҳавбеки Поль Погбани қўлга киритиш учун уэльслик ҳужумчиси Гарет Бэйлга қўшиб пул беришга тайёр. Бу ҳақда Eldesmarque манбаси хабар тарқатган.

«Манкунианликлар» бу вариантни кўриб чиқишга рози, француз ҳужумчиси жорий мавсумда инглиз жамоаси сафида самарадорлик кўрсата олмаяпти.

2019 йил ёзида «Реал» Погбани қўлга киритишга уриниб кўрганди, аммо «МЮ» футболчиси учун мадридликлардан 180 миллион евро сўраган ва трансфер амалга ошмаганди.

Бэйл жорий мавсумда «Реал»нинг барча турнирлар доирасидаги 11 учрашувида майдонга тушиб, 4 гол урган ва 2 голга узатма берган.

Погба эса жароҳат туфайли бу мавсумда жамоасининг барча учрашувларида иштирок эта олмаяпти, у АПЛ доирасида 5та ўйинда майдонга тушиб, 2 голга узатма берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар