24.10.2019 17:37
4835
УЕФА нотўғри мадҳия учун Францияни жазолади

УЕФА Евро-2020 саралашидан ўрин олган Албанияга қарши ўйиндан олдин юз берган можаро учун Франция Футбол Федерациясини жазолади.

Гап шундаки, стадионда Албания мадҳияси ўрнига Андорра мадҳияси янграган эди. Бундан норози бўлган албанияликлар то ўз мадҳиялари янграмагунча ўйинни бошлашни рад қилишди.

RFI хабарига кўра, бу можаро туфайли Франция Футбол Федерацияси 20 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, юз берган хатолик учун ўйиндан кейин Франция президенти Эммануэль Макрон ва бош мураббий Дидье Дешам узр сўраган эди.

Ўйин французларнинг 4:1ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар