22.10.2019 22:39
8058
Неймарнинг «Олтин тўп» даъвогарлари рўйхатига нега киритилмагани маълум бўлди

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар France Football нашри томонидан нега «Олтин тўп» даъвогарлари рўйхатига киритилмагани маълум бўлди.

Журнал таҳририяти футболчининг 2019 йилда жароҳатлар туфайли жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборгани ва Франция Кубоги финалида ютқазганидан сўнг, мухлисни урганини ҳисобга олиб, шундай қарорга келган.

Бу мавсумда 27 ёшли футболчи «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

«Олтин тўп» соҳиби 2 декабрь куни Парижда эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар