19.10.2019 20:18
1657
А Серия. «Лацио» учта тўп фарқи билан орқада бориб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Италия чемпионатида 8-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Лацио» ўз майдонида «Аталанта» билан ўйнади. Римликлар 1-бўлимдан кейин 0:3 ҳисобида орқада боришаётган эди. Аммо 2-бўлимда катта куч сарфлаб, мағлубиятдан қутулиб қолишди. Қайд қилиш жоизки, «Лацио» 2та голини пенальтидан урди.

Бу натижадан сўнг, «Аталанта» 17 очко билан 3-ўринда, «Лацио» эса 12 очко билан 6-ўринда бормоқда.  

А Серия, 8-тур
Лацио – Аталанта 3:3 (0:3, 3:0)
19 октябрь, «Стадио Олимпико» 
Голлар:  0:1 – 23 Муриэль, 0:2 – 28 Муриэль, 0:3 – 37 Гомес, 1:3 – 69, пенальти Иммобиле, 2:3 – 70 Корреа, 3:3 – 90, пенальти Иммобиле. 
Лацио – Стракоша, Раду (Кайседо, 79), Ачерби, Луис Фелипе, Марушич (Габаррон, 46), Лулич, Милинкович-Савич, Луис Альберто, Пароло (Катальди, 46), Корреа, Иммобиле.
Аталанта – Голлини, Хатебур, Толои, Масьелло (Кьер, 74), Госенс, Гомес, Пашалич (де Рон, 60), Малиновский, Фройлер, Паломино, Муриэль (Иличич, 66).
Огоҳлантиришлар: Марушич (27), Пароло (32), Лулич (49), Голлини (58), Толои (60), Милинкович-Савич (80), Иммобиле (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар