14.10.2019 09:16
5271
Уэльс – Хорватия ўйинида «Реал» футболчилари жароҳат олишди

«Реал» яримҳимоячилари Гарет Бэйл ва Лука Модрич Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Уэльс ва Хорватия миллий жамоалари ўртасидаги ўйинда (1:1) жароҳат олишди.

Модрич рақиб ҳужумини тўхтатишга уринди ва Ҳарри Уилсонга қарши қўпол ўйнади. Ушбу эпизодда унинг ўзи ҳам жароҳат олди ва Милан Баделга алмаштирилди. Лука майдонни тарк этаётганда ўнг оёғида қадам боса олмади.

Бэйл ҳам ўйин охирида жароҳат олди ва оқсоқланиб ҳаракат қилди. Уэльс бош мураббийи Райан Гиггз учала алмаштиришни амалга ошириб бўлгани учун Бэйлни захирага ололмади.

Маълумот учун, Бэйл ушбу ўйинда 1 ой ичида илк бор гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар