14.10.2019 22:50
3899
Теглар
«ПСЖ» Неймарнинг жароҳатдан тикланиб олиш муддатини маълум қилди

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Неймарнинг жароҳатдан тикланиб олиш муддати ҳақида маълумот берди.

27 ёшли футболчи Бразилия миллий жамоаси таркибида Нигерияга (1:1) қарши ўртоқлик ўйинида чап сонидан лат еган эди. Энди у камида 4 ҳафтани ўтказиб юборади.

Бу мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар