12.10.2019 17:17
8977
Роналду номи стадионга берилиши мумкин

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ўз стадионини «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду шарафига номлашни режалаштирмоқда.

Tuttosport хабарига кўра, «Жозе Алваладе» стадиони португалиялик тўпурар фаолиятини якунлаганидан кейин, унинг номини олиши мумкин. 

«Агар Роналдунинг номи клубимиз билан боғланса, бу биз учун катта шараф бўлар эди. Криштиану «Спортинг» тарихидаги энг буюк тимсоллардан биридир», - деди клуб президенти Фредерико Варандаш бу ҳақда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Спортинг» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2003 йилгача клубда тўп тепган ва жами 31та ўйинда 5та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар